Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида тарғибот тадбири ўтказилди

Арнасойда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида тарғибот тадбири ўтказилди

23 май 2023 йил
104
0

Давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари билан республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда дресс-код талабларига риоя қилиш юзасидан керакли топшириқ ва тавсиялар бериш.Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича Арнасой туман Маданият марказида “Кийиниш маданияти”, “Ўзбекона урф-одатлар” ва “Турк ва Араб” либосларига тақлид сифатида кийиниб юраётган хотин-қизлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Арнасой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ш.Зулфиқоров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани мутахассиси Ғ.Сайдуллаев, туман бош имом хатиби О.Юлдошев, Республика манавият ва марифат булими бошлиғи О.Зоидов, туман ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлими бошлиғи У.Сайфуллаев ва ИИБ масул ходимлари  ҳамда тумандаги барча умумтаълим мактабларининг маънавиятчилари, психологлари ва тарғиботчилари иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларига давлат ташкилотларининг ички қонун қоидалари ва кийиниш маданияти тўғрисида, ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш жараёнлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Суднинг 2020 йилдаги Қарори билан экстремистик материаллар сирасига киритилган китоблар, дисклар ва бошқа турдаги ноқунуний адабиётлардан фойдаланмасликлари тўғрисида қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, янги тахрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннининг мазмун моҳияти ҳам кенг тушунчалар бериб ўтилди. Учрашув давомида республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ёшларни ҳар-хил оқимларга тушиб қолишини олдини олиш  ва дресс-код талабларига риоя қилиш керакли юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар