Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ташаббусли бюджет жараёнлари юзасидан очиқ мулоқот

Ташаббусли бюджет жараёнлари юзасидан очиқ мулоқот

22 май 2023 йил
55
0

Арнасой туман Бандликка кўмаклашиш марказида ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди. 

Мазкур очиқ мулоқотда Арнасой туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, махсус комиссия раҳбари ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Махалла фуқаролар раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари иштирок этди. 

Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар йиғиш мақсадида ўтказилган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 майдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида 183-сонли қарори ижросига қаратилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар