slot gacor
slot gacor
 Пиллачилик - даромад манбаи » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Пиллачилик - даромад манбаи

Пиллачилик - даромад манбаи

15 май 2023 йил
97
0

Пилла – бу даромад манбаи. Ҳозирги кунда бир қути ипак қурти боққан оила 1 миллион 200 минг сўмга яқин даромад олишга имконияти бўлади. Бундан ташқари, пилла режасини бажарган кам даромадли оилаларга Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 1 қути ипак қурти парваришлаган боқувчиларга пилла етиштиришдан олинган даромаддан ташқари 700 минг сўмдан қўшимча ҳақ олиши белгиланган.

Арнасой туманида ипак қурти боқиб, пилла етиштираётган ва даромад олаётган юртдошларимиз талайгина, - дейди “Арнасой Агропилла” МЧЖ инкубисти Кулшера Худаярова. Ҳозирда мазкур имкониятлардан самарали фойдаланаётган Фарғона ва Туркистон СИУлардаги фермер ва касаначиларга жами 170 қути ипак қурти парваришлаб пилла етиштириш учун берилган бўлиб, пиллакорларнинг ипак қуртлари уч ёки тўрт ёшига кирган, иш айни қизиган палла.

Арнасой тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Хуршид Алимарданов сектор ҳудуди бўлган Дўстлик маҳалласида пилла етиштираётган касаначилар билан учрашди ва “Аёллар дафтари”да турувчи Раъно Қосимова оила аъзолари билан биргаликда 2 қути ипак қуртини парваришлаб, пилла етиштираётган жараёнларни кўздан кечирди.

Ҳозирда ушбу пиллакорнинг 18 апрел куни олган ипак қурти шу кунга қадар тўртинчи уйқуга кирди ва ипак қурти пилла ўрай бошлади. Ҳар йили режадаги пиллани ортиғи билан топширадиган пиллакорнинг бу йилги ҳосилдан ҳам умиди катта.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юртимизда ипакчилик соҳасини янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизнинг иқлим шароити ва мавжуд салоҳияти қишлоқ хўжалигининг ҳар бир тармоғи каби пиллачиликни ҳам янада ривожлантиришда муҳим омилдир. Яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, жаҳон бозорида ипак маҳсулотларимизнинг салмоғини кўпайтириш ва уларнинг рақобатдошлигини ошириш учун давлатимиз раҳбарияти томонидан бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг пилла мавсумидаги даврда бажарган ишлари уларга пенсия тайинлашда бир йиллик иш стажи деб ҳисобланиши алоҳида белгилаб қўйилган. Ушбу имтиёзлар пиллачилик соҳаси, ипак қурти уруғи ва пилла етиштирувчилар, иккинчи томондан пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш саноати учун катта имконият ва қулайликлар яратиб беради. Натижада пилла етиштириш билан банд аҳолининг моддий манфаатдорлиги ортади.

                                            

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар