slot gacor
slot gacor
 Арнасой туман умумтаълим мактаби битирувчилар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман умумтаълим мактаби битирувчилар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди

Арнасой туман умумтаълим мактаби битирувчилар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди

08 май 2023 йил
133
0

Арнасой туман умумтаълим мактаби битирувчилар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Унда Арнасой туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабининг битирувчилари қатнашди.

Тадбирда Арнасой туман ҳокими ўринбосари Шавкат Кенжабоев, туман ҳокими маслаҳатчиси Абдуҳалил Қаршиев, Арнасой туман мактабагача ва мактаб таълими бўлими ходими Ҳаким Болмонов, Самбхрам университети директори ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Мазкур очиқ эшиклар кунида мактаб ўқувчиларига Ҳиндистоннинг нодавлат таълим муассасаси – Жиззахдаги “Sambhram” университетида яратилган шароитлар ҳақида айтиб ўтилди.

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги “Жиззах шаҳрида Ҳиндистоннинг “Sambhram” университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоят марказида ушбу университет ташкил этилган.

– “Sambhram” университети нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, унда ўқитиш кундузги ва жорий ўқув йилидан сиртқи таълим шаклида, инглиз тилида ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади, – дейди университет ректори, профессор Жуманазар Ҳусанов. – Университетимизда бугунги кунда 1 минг 501 нафар талаба таҳсил олмоқда. Бизда айни пайтда, таълим муддати 4 йил бўлган (кундузги) 3 та бакалавр йўналиш ва таълим муддати 2 йил бўлган 2 та магистратура мутахассисликлари бўйича 31 магистрант таҳсил олмоқда.  

Жорий ўқув йилда 800 нафар кундузги ва 300 нафар сиртқи бўлимга талаба қабул қиламиз. Ушбу университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Тадбир давомида умумтаълим мактаби битирувчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Арнасой туманида 18 та умумтаълим мактабларининг 428 нафар битирувчилари муддатидан олдин 189 нафари нодавлат олий таълимга ўқишга киришди. Жумладан нодавлат олий таълимга ўқишга киришда етакчи ўринларда  11,12,13-сонли мактаб битирувчилари муддатидан олдин юз фоиз ўқишга кирган. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар