slot gacor
slot gacor
 Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш

06 май 2023 йил
106
0

 Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.

 Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 55-моддасига асосан ҳисоблаб чиқарилган (ҳисобланган) ва белгиланган муддатларда тўланмаган солиқларнинг, шу жумладан улар бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг суммалари, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган муддатда тўланмаган молиявий санкциялар ва пенялар солиқ қарзи деб эътироф этилади.

 Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади.

 Бюронинг Арнасой туман бўлими томонидан жорий йилнинг апрель ойида жами иш юритувдаги ижро хужжатларидан 513 та  ижро ҳужжатлари тамомланиб, 8 млрд. 460 млн. сўмлик қарздорликлари ундирилган бўлса, шундан 20 та, 1 млрд. 692 млн. сўмлиги солиқ қарздорликларига тўғри келади.

 Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар