slot gacor
slot gacor
 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР МАЗМУН-МОҲИЯТИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР МАЗМУН-МОҲИЯТИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР МАЗМУН-МОҲИЯТИ

01 апрель 2023 йил
86
0

Арнасой тумани Бобур МФЙ ҳудудидаги 22-сон умумтаълим мактабида Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати У.Умаров, жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси М.Эрназаров, туман судининг девонхона мудири Х.Иботов, Бобур МФЙ раиси И.Парманов, шу мактабнинг ҳуқуқ фани ўқитувчиси У.Қўчқоров ҳамда маҳалла фаоллари мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. 

Янгиланаётган Конституция Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат эканлиги, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадам эканлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди. 

Конституция лойиҳасини шакллантириш учун фуқароларимиз 60 мингдан зиёд таклиф беришганлиги,уларнинг тахминан ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олганлиги, Конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги,оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоқлари орқали лойиҳа билан 5 миллион аҳоли танишиб, 150 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар айтилганлиги, шу билан бирга, меҳнат жамоалари, олийгоҳлар, маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан бўлиб ўтган муҳокамаларда ҳам яна қарийб 10 мингта қўшимча таклиф келиб тушганлиги,айни пайтда халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва
190 дан ортиқ давлатлар тажрибаси ўрганилиб, лойиҳа 6 турдаги экспертизадан ўтказилганлиги айтиб ўтилди.

Буларнинг ҳаммаси янгиланаётган Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлаётганидан далолат беради. 

 

Хуршид ИБОТОВ

Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман

судининг девонхона мудири

                                   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар