Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Арнасойда «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

28 март 2023 йил
89
0

Арнасойда «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Арнасой тумани 8-сонли умумтаълим мактабида Конституция лойиҳасини аҳолига тушунтиришга қаратилган тадбир ўтказилди. 

Мазкур тадбирда Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Усмон Умаров, Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгаши раиси Улуғбек Қўчқоров ва 8-сонли умумтаълим мактаби директори ва мактабнинг ўқитувчи ҳамда ўқувчи ёшлари иштирок этишди. 

Тадбирда сўз олганлар янги Конституция лойиҳаси, унга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида атрофлича гапириб ўтишди. 

Тадбир иштирокчилари ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги муҳим воқелик – референдум юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

«Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбири давомида ўқувчи ёшлар фаол иштирок этишди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар