Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Депутатлар янгиланаётган бош қомусимизнинг мазмун моҳиятига эътибор қаратди

Депутатлар янгиланаётган бош қомусимизнинг мазмун моҳиятига эътибор қаратди

28 март 2023 йил
82
0

Арнасой тумани 1-сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Гулчеҳра Турлибекова, Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман Кенгаши раиси Улуғбек Қўчқоров ҳамда матаб директори Шодмон Камоловлар томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган муҳим жараён 30 апрел куни бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдумига бағишланган тадбир ўтказилди. 

Бахтимиз қомусига киритилган ўзгаришлар, давлат ҳокимиятини ташкил етиш асослари, қонун чиқарувчи ва ижро етувчи ҳокимият тармоқларининг мақоми ва бошқа соҳалардаги мезонлар хусусида тушунчалар берилди. 

– Янгиланаётган бош қомусимизда белгиланганидек, мамлакатимизда самарали, ихчам ва халқчил давлат бошқаруви жорий этилади, – дейди депутат Гулчеҳра Турлибекова. – Эндиликда ҳокимларнинг депутатларга раҳбарлик қилиши бекор қилинади. Ҳукумат жавобгарлиги кенгайтирилади. Буларнинг барчаси аҳоли ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, инсон қадрини оширишда муҳим ўрин тутади. 

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар янгиланаётган бош қомусимиз мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида маъруза қилди. Рефендумнинг халқимиз-хоҳиш иродасини ифода етишдаги фуқароларнинг жамият ривожига дахлдорлик ҳиссини оширишдаги ўрни ва таъсири борасида сўз юритди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар