Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурининг аҳамияти борасида кенг жамоатчиликка етказилди

Арнасойда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурининг аҳамияти борасида кенг жамоатчиликка етказилди

02 март 2023 йил
385
0

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Арнасой тумани Маданият марказида кенг жамоатчилик ўртасида йиғилиш ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзда ўтган йиғилишда, Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши депутатлари Сирожиддин Назаров, Усмон Қўқонов, Гулмира Зоидова, Исоқ Авалбоев, Ориф Усмонов, Рустам Нурматов, Илхом Назаров, Арнасой туман бош имом хатиби Отабек Юлдошев ҳамда туман фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Мазкур тадбирда Давлатимиз раҳбари мазкур Фармон билан тасдиқланган давлат дастурида кўзда тутилган, халқимизнинг оғирини енгил қилиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш, ногиронликни беришда фуқароларга қўшимча енгиллик бериш, аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш, маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш, фуқароларни сифатли тиббий хизматлар билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллик даражасини ошириш, қишлоқ хўжалигини сув ресурслари билан барқарор таъминлаш, адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича алоҳида бандларда кўрсатиб, улар доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб берилганлиги борасида кенг тушунчалар берилди. 

Жумладан, мазкур Фармоннинг ҳар бир бандида халиқимизнинг оғирини енгил қилиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, коррупцияни олидини олиш, адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш  ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида аниқ белгиланган вазифалар белгилаб берилиб, амалга ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилганлиги қайд этиб ўтилди. 

2022 йилда Ташаббусли бюджет жамғармасига 1-мавсумда 2253 млн.сўм, 2-мавсумда 1792 млн. сўм,  жами  4045.0 млн сўм шакллантирилиб, фуқаролар томонидан овоз бериш натижасида 7 та ғолиб деб эътироф этилган инфратузилма йўналишига 3972 млнюсўм маблағ ўтказдириб берилди,-дейди Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Сирожиддин Назаров. – Бундан ташқари маҳалла коким ёрдамчилари томонидан 2022 йилда 3100 млн.сўм субсидия ажратилган бўлса, 2023 йилда 3266.0 млн.сўм субсидия ажратилиши кўзда тутилган. Субсидия асосан ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш учун зарур бўлган асбоб ускуналар учун ажратилмоқда.

Ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш учун 2022 йил 300 гектар ер майдони ажратилиб, аҳолига берилган бўлса, 2023 йилда 481 гектар ер майдони аҳолга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун ажратилди.

Бир сўз билан айтганди дастурда қонунчиликни такомиллаштириш, инсон қадри учун ислоҳотларни,  иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантириш, ижтимоий масалалар, ёшлар, аёллар ва бошқа тоифаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб муҳим тадбирлар назарда тутилган. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар