Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Спортнинг волейбол тури Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубогининг туман босқичи ўтказилди

Спортнинг волейбол тури Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубогининг туман босқичи ўтказилди

01 март 2023 йил
83
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, фуқароларни, айниқса, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва оммавий спортга жалб этиш мақсадида Арнасой тумани 3-сектор қарашли Бобур, Олтин водий, Ғолиблар ва Ғ.Ғулом каби маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизлардан таркиб топган жамоалар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи кубоги мусобоқасининг туман босқичи ўтказилди.

Мазкур тадбирда, Арнасой туман 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи подполковник Рустам Умматқулов, Маҳалла раисилари, спорт мактаби ҳамда ЎзЛиДеП Арнасой туман кенгаши иштирок этди.

Беш муҳим ташаббус доирасида бўлиб ўтган спортнинг волейбол мусобоқасида иштирокчи жамоалар ўртасида қизғин бахс мунозараларга бой бўлди. Мусобоқа якунида 1-ўринни Бобур маҳалласининг “Юлдузлар” жамоаси, 2-ўринни Отин водий маҳалласининг “Баркамол” жамоаси, 3-ўринни Ғ.Ғулом маҳалласининг “Ёшлар” жамоаларига нисиб қилди.

Биринчи ўринни олган Бобур маҳалласининг “Юлдузлар” жамоаси вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Юқори натижаларга эришган жамоалар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кубок ва медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар