Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ёшлар билими ва маҳорати синовдан ўтказилди

Ёшлар билими ва маҳорати синовдан ўтказилди

28 февраль 2023 йил
105
0

Арнасой туманидаги 20-сонли умумтаълим мактабида анъанавий “Яшил чироқ” мусобақаси мактаб босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Арнасой туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлими бошлиғи катта лейтенант Фурқат Мирзабеков, Арнасой туман халқ таълими бўлими ходими Б.Бердиев, Арнасой туман Ёшлар иттифоқи раиси Даврон Бобоев, Арнасой туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси М.Восиевалар иштирок этишди. Тадбир аввалида юртимизда йўл-улов ҳодисалари, хусусан, болалар иштирокидаги кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг мактаб ўқувчиларидан шакллантирилган жамоалар “Сафда юриш тайёргарлиги”, “Пиёдалар ҳаракатига оид саволлар”, “Ёш велосипедчилар мусобақаси”, “Регулировкачи сигналларини кўрсатиш”, “Гуруҳ сардорлари беллашуви”, “Макет ясаш бўйича беллашув”, “Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш”, “Техника ижодиёти танлови”, “Йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон”, “Ёш тартибга солувчи синови”, “Автомабиллар билимдони”, “Велосипед бошқарувчиларнинг чорраҳада ҳаракатланиши”, “Яшилчироқ” тарғибот гуруҳларнинг чиқиши” шартлари бўйича ўз билим ва иқтидорларини намойиш қилишди.

Турли соҳа вакилларидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати жамоа аъзоларининг билим ва маҳоратларини баҳолаб борди.

Мусобақа натижаларига келадиган бўлсак, 1-ўринни мактабнинг 8-синф  ўқувчиларидан таркиб топган “Миллий гвардия” жамоаси, 2-ўринни мактабнинг 7-“А”синф  ўқувчиларидан таркиб топган “Калкон” жамоаси, мактабнинг 7-“Б” синф  ўқувчиларидан таркиб топган “Чорраҳа” жамоаларига насиб қилди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоаларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар