Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » СУД ТИЗИМИ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИЛАДИ

СУД ТИЗИМИ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИЛАДИ

25 февраль 2023 йил
152
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 16 январда ПФ-1-сонли фармони имзоланди.

Фармонга кўра, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида 2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.

Стратегиянинг асосий вазифалари белгилаб олинди. Ушбу вазифаларга «Инсон қадри учун» ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш.

Шунингдек, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш.

Судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш. Судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш.

Давлат номидан суд қарорларини қабул қилаётган судлар ва судьяларга, шунингдек, уларнинг қарорларига нисбатан ҳар бир фуқарода, шу жумладан, барча даражадаги мансабдорларда ҳурмат руҳини шакллантириш, Суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриш ҳамда судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш.

Одил судлов сифатини тубдан ошириштириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилади.

Суд иш юритуви самарадорлигини янада ошириш чораларини кўриш. Юқори суд инстанцияларининг суд қарорларини қайта кўриш фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳоли учун тушунарли ва қулай, шунингдек, қуйи суд хатоларини ўз вақтида тўғрилашга кўмак берувчи механизмларни йўлга қўйиш.

Ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиқиб, судьялик штат бирликлари сонини босқичма-босқич ошириб бориш.Судьяларнинг ихтисослашуви талаб этиладиган тоифадаги низолар бўйича ихтисослаштирилган судьялар корпусини кенгайтириш чораларини кўриш. Суд ишларини кўришда ягона суд амалиётини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш. Олий суд Пленуми қарорларига шарҳларни тайёрлаш амалиётини йўлга қўйилади.

 

И.Қурбанов

Дўстлик туманлараро

иқтисодий суди раиси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар