Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда генерал-майор Ғайрат Қодировнинг сайёр қабули ўтказилди

Арнасойда генерал-майор Ғайрат Қодировнинг сайёр қабули ўтказилди

23 февраль 2023 йил
193
0

Жиззах вилояти 3-сектор раҳбари, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг Арнасой туманида бўлиб ўтган сайёр қабули аввалида ҳудуддаги ижтимоий кам таъминланган, ногиронлиги бор фуқароларни қўллаб қувватлаш учун ногиронлик аравачалари ва тадбиркорлик қилиш учун бир қатор фуқароларга сертификатлар тарқатилди.

Жумладан, 1 нафар ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачалари, 5 нафар фуқарога қуёш иситиш панелли, 3-нафар ёшларнинг олий таълим учун контрактлари ҳамда 2 нафар ёшларга ҳам ўқиш харажатлари пул маблағлари берилганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди.Сайёр қабул давомида беш ташаббус доирасида фаол бўлган 5 нафар ёшлар генерал-майор Ғайрат Қодировнинг махсус фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.Шундан сўнг аҳолининг мурожаатлари ўтказилган сайёр қабулда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва Жиззах вилоят ҳамда Арнасой туманидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари иштирок этди.

Мазкур сайёр қабулда Ғайрат Қодировга аҳоли ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.

Қабул жараёнида аҳоли томонидан ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун кредит, ер майдони, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, болалар нафақаси, ичимлик суви, табиий газ ва электр таъминотини яхшилаш, субсидия олиш, ички йўлларни таъмирлаш, контракт пулларини тўлаш каби 18 та масалалар юзасидан талаб ва таклифлар билдирилди.

Ушбу масалаларни ҳокимлик, ташкилот, корхона ва муассасалар ёрдамида ҳал этиш бўйича келишиб олинди. Яъни, муаммоларни ечимини топиш муддатлари белгиланиб, масъуллар бириктирилди.

Шунингдек, сайёр қабулда турли ишлаб чиқаришга оид кўргазмалар ташкил этилди

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар