Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда очиқ мулоқот – табиий ва суюлтирилган газ борасида бўлди

Арнасойда очиқ мулоқот – табиий ва суюлтирилган газ борасида бўлди

17 февраль 2023 йил
121
0


Бугунги кунда аҳолини табий ва суюлтирилган газ билан таъминланишида “Arnasoytumangaz” газ таъминоти томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида “Arnasoytumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи Нурош Ашуров ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик билан бўлган очиқ мулоқотда берилган саволларга атрофлича жавоб бериб ўтди.

Арнасой туманида 13 та маҳалла фуқаролар йиғинлари жами 7614 та аҳоли хонадонларга эга бўлиб, жумаладан 5025 та аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ билан таъминланган. 2022-йил бошидан ажратилган фонд 1153 тонна бўлиб 12 ой давомида 1173 тонна суюлтирилган газ ахолига тарқатилган, 2023 йил январ ойи учун ажратилган суюлтирилган газ фонди 100 тонна бўлиб, амалда 102 тонна суюлтирилган газ ахолига тарқатилди.

Табиий газ билан таъминланаётган ахоли хонадонлари сони 2589 тани ва 61 та улгуржи истеъмолчиларни ташкил қилади. Туманда жами фойдаланишда бўлган газ қувурларнинг узунлига 117.897 км, шундан юқори 13.460 км, ўрта 17.749 км ва паст 86.688 км ташкил қилади.

Фойдаланишда бўлган газ тақсимлаш шахобчалар жами 40 та шундан юқори 2 та, ўрта 38 тани ташкил қилади.

2022-2023 йиллар куз-киш мавсумига тайёгарлик кўриш чора-тадбирларига газ тақсимлаш қурилмаларини (ГРП) тафтиш қилиш режаси 61 дона амалда 61 донага бажарилди.

Газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш режаси 6,0 км амалда 7,1 км, газ қувурларининг ҳолатини прибор усули билан текшириш 5.5 км амалда 5.8 км га бажарилди.

2022 йил "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Чинобод МФЙ ва Ғ.Ғулом МФЙ ахоли хонадонларига 35 дона янги маиший газ баллонлари етказиб берилади. Ғ.Ғулом МФЙ худудида жойлашган ўтра босимли Д-50 мм 1.7 км газ қувурлари жорий таъмирланди.  

2022 йил режадан ташқари Арнасой ГРСидан туман марказига келувчи юқори босимли ер ости Д-273 мм газ қувурининг 3.4 км қисми реконструкция қилинди.

Ғ.Ғулом МФЙ Янги аср, Янги дала ва Боғзор кўчаларида жойлашган 150 та табиий газ тармоғига уланмаган ахоли  хонадонлари "Openbudgеt" дастури орқали керакли овозни тўплаб газлаштириш лойихасини ютиб олди. Бугунди кунда ушбу худудга борувчи ўрта босимли Д-76 мм газ қувурлари қурилиб  мавжуд ахоли хонадонларига табиий газ берилмоқда.

2022 йил давомида табиий газ билан таъминланаётган 560 та хонадонларнинг газ таъминотини икки босқичли тизимга мослаштириб, ахоли хонадонларининг хар бирига алохида босим ростлагичлар ўрнатилиб чиқилди.    

2023 йил табиий газ билан таъминланаётган 1325 та хонадонларнинг газ таъминотини икки босқичли тизимга мослаштириш ишлари олиб бориш режалаштирилган.

О.Водий МФЙ С.Рахимов кучаси ер ости ўрта босимли Д-63 мм полеэтилен 500 п/м газ кувурининг ўрнига янги Д-102 мм газ кувури қуриш режалаштирилган.

Бобур МФЙ  Н.Холмуродов кўчаси ер ости паст босимли Д-69 ммли 450 п/м  газ кувурини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Бобур МФЙ И.Сино кучасига борквчи ер усти Д-100 ммли ўрта босимли газ кувурининг 100 п/м қисмини  реконструкция қилиш режалаштирилган.

2023 йил январ ойида тумандаги 80 та хонадонга янги маиший газ баллон берилиши режалаштирилиб. Шундан Бахтли МФЙга 10 дона, Бўстон МФЙга 8 дона, Гулбахор МФЙга 12 дона , Дўстлик МФЙ 7 дона, Зарафшон МФЙга 15 дона, Тинчлик МФЙга 5 дона, Чинобод МФЙга 6 дона ва Чўлқувар МФЙга 7 дона хамда Янгибўстон МФЙга 10 дона янги маиший газ баллонлар берилди. 

Тадбирда якунида “Arnasoytumangaz” газ таъминоти ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, мавжуд мауммолар ва уни бартараф этиш йўллари ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама этилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар