Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » САЙЁР ҚАБУЛДА МАҲКУМЛАР МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

САЙЁР ҚАБУЛДА МАҲКУМЛАР МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

17 февраль 2023 йил
104
0

Жорий йилнинг 15 февраль куни Жиззах вилоят суди раислари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири, Жиззах вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонасида фуқароларнинг оммавий сайёр қабули ташкил этилди.

Оммавий сайёр қабул давомида Арнасой туман ИИО Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган 3 нафар маҳкумларнинг жазодан муддатидан илгари озод этиш ҳақидаги тақдимномалари жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди раиси М.Эрназаров томонидан очиқ сайёр суд мажлисида мазмунан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазо тури учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги сабабли маҳкумлар инсонпарварлик тамойили асосида муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Туман суди раиси М.Эрназаров маҳкумларга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, Жиноят кодексининг 60-моддаси талабига кўра, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшиб жазо тайинланишини тушунтириб ўтди.

  

М.Эрназаров

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар