Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир йиғилиш ўтказилди

Арнасойда ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир йиғилиш ўтказилди

13 февраль 2023 йил
187
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев раҳбарлигида Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда берилган топшириқлар ижроси борасида Арнасой туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилади. 

Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев  “ARNASOY GOLD TEX” қўшма корхонасида бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати аҳоли бандлиги ҳамда фаолияти билан яқиндан танишди ва ишчи ходимлар билан суҳбат қилди. Корхона фаолиятини кенгайтириш борасида тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

Шундан вазирликлар, Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда Арнасой туман ҳокими ва ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. 

Мазкур йиғилишда Жиззах вилояти шаҳар ва туманларида маҳалланинг ўсиш нуқталари ва драйвер йўналишлари бўйича мавжуд тадбиркор ва ташаббускор аҳолини қўллаб қувватлаш ҳамда Арнасой туманида Оққўрғон тажрибаси асосида йўл харитаси бўйича масалаларни бартараф этиш бўйича алоҳида тўхталиб тегишли кўрсатмалар берилди.

Жумладан, туманда иқтисодий тараққиётининг янги босқичида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш орқали уларнинг даромадларини кўпайтириш пировардида камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Арнасой туманида аҳолини тарбиркорликка йўналтириш борасида паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати, текстил ва тўқимачиликка кенг эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар