Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда 2022 йилда хорижий инвестицияларнинг ўзлаштириши

Арнасойда 2022 йилда хорижий инвестицияларнинг ўзлаштириши

02 февраль 2023 йил
134
0

Экспорт прогноз режасининг бажарилиши бўйича:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 декабрдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг экспорт кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-66-сонли Қарорига асосан Арнасой туманига 2022 йил учун жами 5 млн. 978 минг доллар (саноат маҳсулотлари 3 млн.921 минг доллар, мева-сабзавот маҳсулотлари 2 млн.57минг доллар) миқдорида экспорт прогнози белгиланган.

Шундан жорий йилда 5 млн 978,4 минг доллар,  саноат маҳсулотлари 3 млн 921 минг доллар, мева-сабзавот маҳсулотлари 2 млн 57 минг доллар миқдорида экспорт прогнози белгиланган бўлиб амалда6 млн 392,0 минг доллар экспорт амалга оширилган ёки 106,9 фоизга бажарилган.

"Arnasoy texno park" МЧЖ ҚК томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Дубай давлатларига экспорт амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича туманда 5 та корхона экспортга жалб қилинган.

"BMB EXPORT IMPORT GLOBAL" МЧЖ ва "BMB AGRO TRADE" МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (мош ва фасол) етиштирилиб 100 фоиз экспортга йўналтирилмоқда.

Ҳудудий инвестиция дастурини амалга ошириш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги 2022-2026  йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-72-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг 2022 йил 24 июлдаги “Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат коммиссияси йиғилиши”нинг49-сонли йиғилиш баёнига асосан асосан 18 та лойиҳалар доирасида 47 млрд.710 млн.сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда 170 нафар янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.

Соҳалар кесимида:

Саноатда соҳасида 12млрд. 750 млн. сўмлик 3 та лойиҳалар ҳисобига 30 та янги иш ўринлари;

Қишлоқхўжалиги соҳасида 24 млрд. 900 млн.сўмлик 6 та лойиҳалар ҳисобига
63 та янги иш ўринлари;

Хизмат кўрсатиш соҳасида 10 млрд. 60 млн. сўмлик 9 талойиҳалар ҳисобига
77 та янгииш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

2022 йил январь-декабрь ойларида ишга туширилган 19 та лойиҳалар доирасида 32 млрд. 903 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилиб 98 нафар янги иш ўринлари ташкил этилди.

Саноат соҳасида 5 млрд. 183 млн. сўмлик 3 та лойиҳалар ҳисобига 20 та янгииш ўринлари яратилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасида 9 млрд. 699 млн. сўмлик 9 та лойиҳалар ҳисобига
50 та янгииш ўринлари яратилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 18 млрд. 21 млн. сўмлик 7 та лойиҳа ҳисобига
28 та янгииш ўринлари яратилди.

Тўғридан-тўғри хорижийинвестицияларни ўзлаштириши:

Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022-2026  йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги IIҚ-72-сонли қарорига 2022-2023 йиллар давомида 1 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши белгиланган.

"Arnasoy Texno Park" МЧЖ томонидан жами қиймати 1 млн. Долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига “Тўқувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бўяш”ни ташкил этиш ҳамда "Aydar-Arnasay lake system " МЧЖ ХК томонидан жами қиймати 10 млн. доллар, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига “Тиббиёт момиқлари ишлаб чиқариш ва кичик трактор парки”ни ташкил этиш режалаштирилган.

2022 йил январь-декабрь ойларида туманга 1 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб ҳақиқатда 8 млн. 757 минг долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди, белгиланган прогноз режа ортиғи билан бажарилди.

Идрис АЛИМҚУЛОВ

Арнасой тумани ҳокимининг ўринбосари

инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи

  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар