Арнасойда экстремизм ғояларига берилишнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонли Фармони ижроси юзасидан барча таълим муассасаларида экстремизм ғояларига берилишнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ҳамда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Арнасой тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 20-сонли умумтаълим мактабнинг ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида “Кийиниш маданияти”, “ўзбекона урф-одатлар” ҳамда Турк ва Араб либосларига тақлид сифатида кийиниб юраётган хотин-қизлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой туман бўлими мутахассиси Ғулом Сайдуллаев, туман бош имом хатиби Отабек Юлдошев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлинмаси бошлиғи Одилжон Зоидов, туман ИИБ масъул ходимлари ва 20-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчи ёшлари иштирок этди. Тадбир давомида ўқувчи ёшларга давлат ташкилотларининг ички қонун қоидалари ва кийиниш маданияти тўғрисида кенг қамровли тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг обод ахлоқ қоидаларига жиддий эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Суднинг 2020 йилдаги Қарори билан экстремистик материаллар сирасига киритилган китоблар, дисклар ва бошқа турдаги ноқунуний адабиётлардан фойдаланмаслик борасида фикр мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннининг мазмун моҳияти юзасидан кенг тушинчалар ҳамда республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ёшларни ҳар-хил оқимларга тушиб қолишини олдини олиш ва дресс-код талабларига риоя қилиш керакли юзасидан топшириқ ва тавсиялар бериб ўтилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:
![Арнасойда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда](/uploads/posts/2022-09/medium/1664433436_1.jpg)
![Арнасойда тумани Баркамол авлод болалар марказида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида очиқ мулоқот ўтказилди](/uploads/posts/2022-07/medium/1658818013_3.jpg)