slot gacor
slot gacor
 Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумлар билан суҳбат ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумлар билан суҳбат ўтказилди

Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумлар билан суҳбат ўтказилди

30 январь 2023 йил
170
0

Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм талабларини бажаришга, жазоларни ижро этиш инспекциясига мазкур жазони ўташ билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этишга, яшаш ва иш жойидаги ўзгаришлар ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида инспекцияни хабардор қилишга, чақирувга биноан инспекцияда ҳозир бўлишга мажбур.

Арнасой туман Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати пробация ҳисобида ахлоқ тузатиш ишларида жазони ўтаётган маҳкумлар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Ўтказилган профилактик суҳбат давомида, қайта жиноят ва маъмурий хуқуқбузарликларни содир этмаслик тўғрисида ва бугунги кунда юртимизда инсонпарварлик тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.

Бугунги кунда туманда 30 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумлар билан келгусида қайта жиноят содир этмаслиги бўйича мунтазам профилактик суҳбат ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг жиноят-ижроия кодексининг 32 моддасида ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товлаш оқибитлари кўрсатиб ўтилган, – дейди Арнасой тумани ИИБ ЖХХ ПГ катта инспектори капитан Ойбек Хусанов. – Бунга кўра маҳкум ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товлаган тақдирда жазоларни ижро этиш инспекциясида ўтолмаган муддатни озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақида жиноят кодексининг 46 ва 83 моддаларида назарда тутилган тартибда Судга тақдимнома киритилида.

Қайд этиш жойиз, маҳкум иш жойида ижобий тасдиқланган ҳар ой ойлик маошини давлат даромадига ўтказиб келган, содир этган жиноятини тушиниб пушаймон бўлган, жазо муддатини ўташ даврида жиноят ва хуқуқбузарликлар содир этмаган шахслар Арнасой тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи томонидан берилган тақдимнома асосида жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судига тақдим этилади.

Шундан сўнг, суд томонидан кўриб чиқилиб тегишли тартибда муддатидан илгари шартли равишда озод этилади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар