Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда аниқланган муаммолар бартараф қилинмоқда

Арнасойда аниқланган муаммолар бартараф қилинмоқда

30 январь 2023 йил
106
0

Жорий йилнинг январ ойи бошларида Арнасой туманида уйма-уй юриш орқали аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича “Оққўрғон тажрибаси” асосида мулоқотнинг  янгича тизими йўлга қўйилган эди.

Жумладан, ушбу тизим орқали республика, вилоят, туман ишчи гуруҳи аъзолари маҳаллаларда уйма-уй юриш натижасида бир қанча аҳоли муаммолари бартараф этилди.

Мазкур ўрганишнинг якуний натижалари бўйича туман даражасида 43 та, вилоят даражасида 28 та ва республика даражасидаги 99 та муаммоларни 45 кун ичида бартараф қилиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Айни дамда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларидаги айрим муаммо ва камчиликлар вақт талаб қилганлиги боис туман ҳокими бошчилигида босқичма-босқич секторлар кесимида ҳал этилмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани 4-сектор ҳудуди Бахтли МФЙ Бахтли кўчасида яшовчи фуқаро Шоира Болбекова хонадонига ишчи гуруҳ келганида ўз муаммолари юзасидан уй-жой таъмири учун шароити йўқлигини билдирган.

Ишчи гуруҳ томонидан мазкур мурожаат ўрганилганида хақиқатдан ҳам уй-жойи таъмир талаб ҳолда эканлиги ва боқувчиси йўқлиги сабаб оилавий аҳволи ночорлиги аниқланди.

Бугун ушбу мурожаат ўз ечимини топди ва Арнасой тумани 4-сектор раҳбари, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Хусниддин Умуров Бахтли маҳаланинг Бахтли кўчасида яшовчи Болбекова Шоира оиласига ёрдам кўрсатиб бахт улашди десам муболаға бўлмайди.  

Боиси, мазкур хонадон уй-жойининг том қисми таъмири учун 72 дона шифер, 5 метрли 30 дона стропила ва 32 метр лага, 200 метр 4х5 ҳажмда река ёғочлари ҳамда 6 кг мих каби қурилиш материаллари етказиб берилди.

Ўрганиш давомида бугунги кунга қадар Арнасой тумани 4 сектор худудига қарашли Бахтли ва Бўстон МФЙларда яшовчи 15 нафардан ортиқ хонадонларга қурилиш материаллари тарқатилган бўлса, 17 нафар оиланинг 40 нафар фарзандлари учун иссиқ кийим-кечаклар етказиб берилди. 

Бундан ташқари мазкур ҳудудларда яшовчи кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларнинг 55 нафарига озиқ-овақат ва кўмир маҳсулотлари маҳсулотлари берилди.

Бу каби ишлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар