Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига бўшаб қолган 9-Арнасой сайлов округига сайлов ўтказилмоқда

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига бўшаб қолган 9-Арнасой сайлов округига сайлов ўтказилмоқда

22 январь 2023 йил
122
0

Бугун 22 январ куни соат 8:00 дан Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига бўшаб қолган 9-Арнасой сайлов округига сайлов жараёнлари бошланди.

Мазкур сайловда Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Олим Тўрақулов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Махатов Даврон Мусурмонович, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Султонов Беҳзод Султонович, Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Қўчқоров Улуғбек Умирзақович, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ҳамзаев Пўлат Рашидович каби муносиб номзодлар кўрсатилган.

Арнасой туманидаги Бахтли, Зарафшон, Дўстлик, Гулбаҳор, Тинчлик, Чўлқувар ҳамда Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинларидаги сайлов участкаларида жами 13665 нафар сайловчилар иштирок этиши белгиланган бўлиб, ҳозирда мазкур ҳудудларда сайловчилар ўзлари муносиб деб топган номзодга овоз беришмоқда.

Арнасой туманида сайлов жараёнлари давом этмоқда.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар