Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Бахтли аҳолиси учун янги газ баллонлар етказиб берилди

Бахтли аҳолиси учун янги газ баллонлар етказиб берилди

20 январь 2023 йил
223
0

Бугунги аёзли кунларда аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш борасида зарур барча ишлар тезкорлик билан бажарилмоқда.

Жумладан Арнасой тумани 4-сектор худуди Бахтли МФЙда  Арнасой тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Нарўз Отақулов уйма-уй юриб аҳоли муаммолари ўрганиш жараёнида суюлтирилган газ баллонларга эҳтиёж борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тезкорлик билан туман Давлат солиқ инспекцияси ва “Arnasoytumangaz” газ таъминоти бўлими ходимлари биргаликда маҳаллада эҳтиёжи бор 9 та оилаларга янги суюлтирилган газ баллонлар етказиб берилди.

Шунингдек, совуқ кунларда суюлтирилган газдан оқилона, шу билан бирга, хавфсиз, белгиланган тартиблар асосида фойдаланиш бўйича ҳам аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.  

Юртимиз ҳудудида ҳукм сураётган бугунги аномал об-ҳаво шароитида соҳа ходимларининг барча саъйи-ҳаракатлари истеъмолчиларнинг оғирини енгил қилиш, қишни беталофат ўтказиб олишларига кўмаклашишга қаратилган. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар