Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди

“Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди

14 январь 2023 йил
123
0

Арнасой туманидаги “Бобур” маҳалласида жойлашган “Динара” ресторанида туман ҳокими Хуршид Алимарданов ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Тадбирга тумандаги 13 та маҳаллалардаги узоқ йиллар давомида юрт равнақи, тинчлиги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган кекса, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар таклиф қилинди.

Тадбир аввалида Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов ҳамда Арансой туман ҳокими Хуршид Алимардановлар сўзга чиқиб, ёши улуғ отахон ва онахонлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, бугунги кунда фахрийларга кўрсатилаётган эътибор, мустақиллик берган имкониятлар, юртимизда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик  хусусида ўзларининг дил сўзларини билдирдилар. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт сари дадил одимлари самимий суҳбатлар, мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди.

Мазкур “Уч авлод учрашуви” тадбири «14-январ Ватан химоячилари куни»га байрамига улашиб кетди.

Тадбир давомида бир қатор кекса авлод фаол вакилларидан , Эшпўлатов Бекпўлат, Ўрол Эргашев, Фарҳод Пардаев, Анвар Исмоилов, Ойбаҳор Қудратова, Абдуолим Мамарахимовлар каби 30 нафардан ортиқ кекса, ўрта ва ёш авлод вакилларига қимматбаҳо совғалардан телевизор ҳамда маиший техника воситалари топширилди. 

Тадбир давомида сўзга чиққан кекса авлод фаол вакилларидан , Эшпўлатов Бекпўлат, Ўрол Эргашев, Фарҳод Пардаевлар ўрта ва ёш авлодга ўзлари ишлаб ўтган давр муҳити, қийинчиликлари, шароитлари ҳақида гапириб, Янги Ўзбекистонимизда ишлаш, тадбиркорлик қилиш, ўқиш истагидаги ҳар бир инсонга яратилаётган имкониятларга ҳавас қилишлари, ушбу имкониятлар қадрига етиш ва улардан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида гапирдилар.

Шунингдек, сўзга чиққан ўрта авлод вакиллари ва ёшлар бу каби тадбирлар кўплаб ташкил қилиниши таклифини билдириб, бундай тадбирлар ёшларга кекса авлод вакилларининг ибратли сўзлари жонли мактаб вазифазини ўташини билдирдилар ва ўзлари эришган ютуқлар, амалга ошираётган ишлари ҳақида сўзладилар.

Тадбирга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаррам Абдухалилова, Жиззах вилоят филармония жамоаси ҳамда туман маданият бўлими хонандалари томонидан куйланган жўшқин куй-қўшиқлар иштирокчиларга янада файз ва кўтаринкилик бағишлади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар