Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Аҳоли муаммолари хонадонбай ўрганилмоқда

Аҳоли муаммолари хонадонбай ўрганилмоқда

09 январь 2023 йил
92
0

Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жорий қилинган тажриба асосида Жиззах вилояти Арнасой туманида аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизими йўлга қўйилмоқда.

Арнасой туманида ҳам республика, вилоят, туман ишчи гуруҳи аъзолари маҳаллаларда уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганиб ҳал этишмоқда.

Жумладан, туман бўйича бугун ҳомийлар томонидан 35 тонна кўмир маҳсулотлари олиб келиниб, 4 та сектор кесимида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир бўлган ночор оилаларга тарқатилди.

"Чўлқувар" маҳалласида 4,2 км ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланди. “Бўстон” маҳалласида аҳоли томорқаларини суғориш учун 1,5 км ички ирригация тизими янгидан қурилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш бошидан табиий газ босимини яхшилаш ҳисобига 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда “Ғолиблар”, “Бобур”, “Ғ.Ғулом” ва “Олтин водий” маҳаллаларидаги 920 дан ортиқ хонадонларнинг газ таъминоти яхшиланиб, 8 та газ тақсимлаш пунктлари, 7 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди, аҳолига 1150 та газ баллонлар тарқатилди.

Шунингдек, бугуннинг ўзида туманидаги табиий газдан фойдаланаётган 6 та ижтимоий соҳа объектлари табиий газдан оқилона хамда хавфсиз фойдаланиш холати кўрикдан ўтказилиб, суюлтирилган газдан фойдаланаётган Гулбахор МФЙ аҳолиси хамда Ғ.Ғулом МФЙ аҳолисига жами 210 дона суюлтирилган газ баллонлар етказиб берилди.

Соғлиқни сақлаш масаласида ҳам ишчи гуруҳ аъзолари уйма-уй юриш натижасида "Янгибўстон", “Бўстон”, "Дўстлик", "Гулбаҳор", "Чинобод", “Зарафшон” ва “Бахтли” маҳаллалари аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, 510 нафар эҳтиёжманд фуқароларга бепул дори-дармон етакзиб берилди.

Субсидия ажратиш масаласида ҳам хатлов натижасида 9 нафар фуқароларга 40 млн. сўмлик 9 дона тўғричок тикув машинаси ҳамда 9 нафар дазмол субъсидия асосида тарқатилди, яна 27 нафар фуқароларга 191,5 млн. сўм қўшимча субсидия маблағларини ажратилиши бўйича ижобий хулоса берилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам Олий таълим муассасаларида ўқиётган 20 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларига 37,4 млн. сўм шартнома тўловлари тўлаб берилди. Ўқув марказларида касб ўрганаётган 18 нафар ёшларга 15,4 млн. сўм ўқиш пуллари тўланди.

Сафарбарлик чақирув резервида бўлган 3 нафар ёшларга7,3 млн. сўмшартнома пуллари ўтказилиб берилди. 2 нафар ёшларга 7,8 млн. сўм турар жой ижараси пуллари тўлаб берилди. 32 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларига 31,4 млн. сўм моддий ёрдам пуллари ажратилди.

Жумладан, хайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 2 нафарига 1,4 млн. сўм, даволаниш учун 18 нафарига 24,3 млн. сўм,  паспорт олиш учун 11 нафарига 3,9 млн. сўм моддий ёрдам пуллари ажратилди.

Туманда банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркалари ҳам ташкил этилди. Унда ўрганиш бошидан қарийб 10 га яқин иш берувчилар 100 нафардан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Аҳоли билан мулоқотнинг ушбу янги тизими асосида ишчи гуруҳ аъзоларига ўзлари бириктирилган ҳудудда ишларни сифатли ташкил қилиш, зарур бўладиган маблағлар манбасини аниқлаш ва шу асосда зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиб жойларда ишларни олиб бормоқда.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар