Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда инфратузилмалар янада яхшиланмоқда

Арнасойда инфратузилмалар янада яхшиланмоқда

05 январь 2023 йил
81
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси бўйича Арнасой туманида ҳам жадал ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, туманнинг энг олис худудларидан бири бўлган Чўлқувар маҳалласининг “Гулзор” кўчасида 3,6 км ва “Янгиқишлоқ” кўчасида 0,6 км жами 4,2 км узунликда ичимлик суви тармоқлари ўрнатилмоқда.

Айтиш жоиз, лойиҳа қиймати 751 млн 82 минг 891 сўмлик бўлган қурилиш ишларини “BOBURBEK QURILISH MONTAJ” MCHJ томонидан амалга оширилмоқда.

Айни дамда мазкур маҳаллада ичимлик суви тармоқларини ўрнатиш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами 70 фоизга етди. 

Ҳар бир қилинаётган ишларнинг сифат кўрсатгичлари ҳам назоратга олиниб, бунда Жиззах вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан қурилиши кетаётган объектлар мунтазам текшириб борилмоқда. 

Бу каби ишлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар