Бўстонда аёллар бандлиги йўлида.......
Давлатимиз раҳбари ташаббусига кўра жорий этилган “Аёллар дафтари” хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янги босқичга кўтарди. Бу жараёнда ҳар бир соҳа мутассадилар зиммасида улкан масъулият турибди.
Арнасой тумани Бўстон МФЙда “Аёллар дафтари”да турган 5 нафар аёл-қизларга субсидия асосида бепул тикув машиналари берилди.
Тикув машиналарини топширган Бўстон маҳалла раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, хотин қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси уларга келгуси ишларига омад ва зафарлар тилади.
Сўзи давомида шу тикув машиналари орқали якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган аёл-қизларга яна қандай ёрдам керак бўлса, мутассадилар томонидан етарлича имконият яратиб берилиши, шартнома асосида буюртмалар топиб беришини ҳам айтиб ўтди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати