Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Олтин водий маҳалласида бир гуруҳ фаол фидоий фуқаролар тақдирланди

Олтин водий маҳалласида бир гуруҳ фаол фидоий фуқаролар тақдирланди

27 декабрь 2022 йил
94
0

Арнасой тумани Олтин водий МФЙ раиси Абдусалом Эшбоев ташаббуси билан маҳалладаги ижтимоий химояга муҳтож оилалар, маҳаллада меҳнати синган фаол хотин-қизлар ва фидоий ёши улуғ нуронийлар учун концерт дастури ўтказилди. 

Мазкур тадбирда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва тумандаги сектор раҳбарлари иштирок этишиб, йиғилганларни кириб келаётган 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” билан табриклаб ўтди.

Концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаррам Абдухалилова ва Арнасой туман Маданият маркази ва 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ижодий ҳодимлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, аҳолига кўтаринки кайфият бағишлади.

Шунингдек байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан «Жамиятда ижтимоий –маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин қизлар билан шлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора –тадбирлари тўғрисида»ги фармони, жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида  ўз ҳиссасини қўшган 22 нафар маҳалла фаоллари тақдирланди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар