Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги амалий ишлар

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги амалий ишлар

26 декабрь 2022 йил
91
0

Соғлом турмуш тарзининг қарор топиши, жумладан, фаол жисмоний ҳаракатда бўлиш, тўғри овқатланиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечиш инсон саломатлигини асрашда муҳим ўрин тутади. Шу боис ҳам, Арнасой туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан мунтазам равишда соғлом турмуш тарзига риоя этиш борасидаги оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони асосида тумандаги маҳалла, умумтаълим мактаблари ва касб ҳунар мактаблари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда режа жадвал асосида ҳар ҳафтада эрталабки бадантарбия ва оммавий пиёда юриш марафонлари ташкил қилинган.

Шу боис ҳафтанинг шанба куни аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида оммавий пиёда юриш марафонида ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.11.2020 йилдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-4887-сон қарори асосида ҳам аҳоли ўртасида  фуқаролар билан мунтазам самарали ишлар амалга оширилаётир.

Мазкур қарор асосида туманда 6-15 ойлик 808 нафар болаларга уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш максадида, микронутриент кукунларини тарқатилди. 6 ойдан 5 ёшгача 4432 бўлган болаларга "А" витаминлари, 2-10 ёшгача бўлган 8030 нафар болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар, 35 ёшгача 10300 нафар тўғиш ёшдаги аёлларга врач кўрсатмасига кўра фенотек таблеткалар бепул тарқатилди.

Шунингдек, бу борада Арнасой тумандаги мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларининг ўқувчи ва ўқитувчилари ўртасида соғлом овқатланиш тамоиллари амалий машғулотлар ўтказиб келинмоқда. Соғлом турмуш тарзининг қарор топиши, жумладан, фаол жисмоний ҳаракатда бўлиш, тўғри овқатланиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечиш инсон саломатлигини асрашда муҳим ўрин тутади.

Шу боис ҳам, Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан мунтазам равишда соғлом турмуш тарзига риоя этиш борасида “Соғлом овқатланиш ва гигена қоидаларига риоя қилиш” мавзуларида аҳоли ўртасида оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Қайд этиш жоизки, дунё миқёсида қон босимининг ошиши кўпроқ ёшларда учраётгани, одамлар юрак-қон томир, нафас олиш органлари, диабет, саратон касалликлари билан кўпроқ оғримоқда. Ушбу юқумли бўлмаган хасталиклар келиб чиқишининг энг асосий омилларидан бири соғлом турмуш тарзига амал қилмасликдир. Юқумли бўлмаган касалликлар бутун дунёда ўлим ҳолатларининг асосий сабабчиси ҳисобланади. Хақиқатдан ҳам соғлом турмуш тарзи — инсоннинг кун тартибига риоя этиши, фаол ҳаракат асосида организмини чиниқтириши, спорт билан шуғулланиши, тўла ва сифатли овқатланиши, гигиеник қоидаларга амал килиши, зарарли одатлардан ўзни тута билишидир.

Ўтказилган тадбирлар давомида аҳолига жисмоний машқлар ўтказилиб, тўғри овқатланиш борасида оммага носоғлом турмуш тарзи ва жисмоний нофаоллик юрак-томир тизими касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали яллиғланиши, қандли диабет каби юқумли бўлмаган хасталикларни келтириб чиқаргани боис бутун дунё бўйича ногиронлик ва барвақт ўлимларнинг етакчи сабаблари борасида кенг тушинчалар берилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2020 йилдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4891 сонли карорида бўйича туманда 11751 нафар 40 ёшдан ошган аҳоли рўйхати шакллантирилди.

Шунингдек, 2022 йил 26 январдаги "Эндокринология хизматини такомиллаштириш  ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПҚ-102 сонли қарори асосида 11751 нафар 40 ёшдан ошган фуқаролардан 126 нафаридан бирламчи қандли диабет касаллиги аниқланди. Мазкур аниқланган касалликлар бўйича амалий ишлар олиб борилди. 2022 йил 26 январдаги Президентимизнинг "Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш  сифатинин ошириш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПҚ-103 сонли қарор асосида 40 ёшдан ошган 11751 нафар аҳолидан қарорда кўрсатилган сўровнома асосида скринингдан ўтказилганда 106 нафарида юрак-қон томир касалликлари аникланиб, "Д" назоратга олиниб соғломлаштириш ишлари ўтказилди.

Хулоса қилиб атйганда доимий равишда кундалик овқатланиш рационида витаминларга бой табиий маҳсулотлар бўлиши зарурлиги одамлар қизиқишига сабаб бўлаётган бу каби оммавий саломатлик тадбирлари ҳам фаол жисмоний ҳаракатга чорлаб, соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этаяпти.

  

Феруза Мамарасулова

Арнасой туман Тиббиёт бирлашмаси катта ҳамшираси

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар