Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛДИРИЛМАДИ

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛДИРИЛМАДИ

19 декабрь 2022 йил
131
0

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис сенатори Эргаш Салиев Арнасой тумани аҳолиси билан оммавий қабул ўтказди. Туман маданият саройида бўлиб ўтган сайёр қабулни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов кириш сўзи билан очди. Вилоят ҳокими Эргаш Салиев сайёр қабулда сўзга чиқди.

Жорий йилнинг 2-декабрь санасидан бошлаб Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани тажрибаси асосида вилоят ҳокимлиги  ишчи гуруҳлари томонидан Арнасой туманида уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 16 декабрь ҳолатига кўра 13 та маҳаллада 13 та ишчи гуруҳ томонидан 3676 та хонадон, 19 та ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди. Жами 1555 та хонадонлардаги 2027 та муаммо аниқланиб, 521 таси ижобий ҳал этилди.   1506 та масала бўйича ишлар назоратга олинди.

Уйма-уй юриш ишларига вилоят ва туман ташкилотлари,  идоралар, секторлардан 172 нафарга яқин мутахассислар қўшимча равишда жалб этилди. Натижада табиий газ босимини яхшилаш ҳисобига 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда “Ғолиблар”, “Бобур”, “Ғафур Ғулом” ва “Олтин водий” МФЙлардаги 920 дан ортиқ хонадонларнинг газ таъминоти бир меъёрда таъминланишига эришилди. 8 та газ тақсимлаш пунктлари, 7 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилиб, аҳолига 600 та суюлтирилган газ баллонлар тарқатилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида "Чўлқувар" маҳалласига 1 та янги трансформатор ҳамда 8 та темир-бетон таянч устунлар, "Бўстон" маҳалласидаги  Янгизамин кўчасига 1 та трансформатор ҳамда 22 та темир-бетон таянч устунлар ўрнатилди. "Чўлқувар" маҳалласида 3,2 км. ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланди.

Уйма-уй юриш натижасида "Янгибўстон", “Бўстон”, "Дўстлик", "Гулбаҳор", "Чинобод" МФЙлари аҳолиси бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, 190 нафар эҳтиёжмандларга  дори-дармон,  25 нафар фуқаро зарур тиббий анжомлар билан таъминланди.   
2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси берилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорига асосан Арнасой туманидаги 10 нафар эхтиёжманд оилаларга уй-жой таъмири ва даволаниши учун моддий ёрдам ажратилди.  

Ўрганишлар давомида туманда аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган  муаммолар аниқланиб, уларга ечим топилаяпти.

—Арнасой туманини  ҳар қандай муаммолардан ҳоли ҳудудга айлантиришимиз шарт,—деди сайёр қабулда вилоят ҳокими Эргаш Салиев. —Бежизга биз синов тариқасида бу туманни танлаб олмаганимизни исботлаш учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, масъуллар ўз зиммаларидаги вазифаларини янада жонлантиришса кўзлаган мақсадимизга етамиз.

Арнасой туманида 2022 йилда тўртта дастур доирасида жами 70,6 млрд. сўмлик қурилиш  ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган. Вилоят раҳбари сайёр қабулда бу борада туманда олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Инвестиция дастурига асосан 9 та объектда 22,2 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилди.  “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида тумандаги “Чинобод” ва Ғафур Ғулом маҳаллаларига барча манбалар ҳисобидан  12,8 млрд. сўмлик қурилиш – таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.

Президентимизнинг қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида  қабул қилган 408 – сонли қарорига асосан туманидаги 6 та объект учун 34,2 млрд. сўм маблағ ажратилди.  Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан ичимлик суви, электр энергия, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари билан боғлиқ аҳоли кайфиятига салбий таъсир қилувчи долзарб масалаларни ҳал этиш учун Арнасой туманига барча манбалар ҳисобидан жами 1,9 млрд сўм маблағ йўналтирилди. Сайёр қабулда вилоят ҳокими Эргаш Салиев қурилиш ва ободонлаштириш ишларини жадаллик билан сифатли амалга ошириш  бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар берди.

Оммавий қабулда фуқароларнинг мурожаатлари 13 та гуруҳга бўлинган ҳолда вилоят ҳокими, вилоят корхона ва ташкилотларининг раҳбарлари томонидан ўрганиб чиқилди. Сайёр қабулда 69 нафар фуқаронинг  ер, уй-жой, кадастр, кредит, ижтимоий ҳимоя, бандлик, коммунал хизмат соҳасига тааллуқли 91 та масаласи тингланди.

Шу куни етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Абулқосим Қўчқоровга “Бобур” МФЙ, Янгизамон кўчасидаги 103/1  янги уйнинг калитини туман ҳокими Хуршид Алимардонов тантанали равишда топширди.

 

Рустам Нурматов

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар