Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойнинг аҳолиси мамнун (видео)

Арнасойнинг аҳолиси мамнун (видео)

19 декабрь 2022 йил
78
0

 Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Арнасой тумани “Бобур” маҳалласида жойлашган Маданият саройида туманда истиқомат қилаётган аҳоли муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш мақсадида навбатдаги оммавий қабули ўтказилди.


Оммавий қабулда сектор раҳбарлари вилоят ҳокими ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва вилоят ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Қабулда вилоят ҳокими Эргаш Салиев Арнасой тумани аҳолисини учун 2022 йилда амалга оширилаётган қурилиш – ободонлаштириш ишлари бўйича маълумот бериб ўтди.

Жумладан, туманда жорий йилда 4 та Дастурлар доирасида жами 70,6 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилганлиги ва бу борада ишлар жадаллик билан амалга оширилаётгани хусусида айтиб ўтди.

Ўтказилган оммавий қабул давомида 69 та фуқаро томонидан 91 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди.

Ушбу мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, жорий йилнинг 2 декабрь кунидан бошлаб вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳлари томонидан туманда уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ишлар олиб борилиб, бугунги кунга қадар, 13 та маҳаллада ўн учта ишчи гуруҳ томонидан 3676 та хонадон (54.5%), 19 та ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар