Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда Конституциясининг 30 йиллиги кўкрак нишони билан бир гуруҳ фуқаролар тақдирланди

Арнасойда Конституциясининг 30 йиллиги кўкрак нишони билан бир гуруҳ фуқаролар тақдирланди

06 декабрь 2022 йил
183
0

Юртимиз тараққиётининг янги босқичида халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти учун ишончли кафолат бўлган Бош қомусимизни бугунги давр талабларига мос ҳолда, энг муҳими, фуқароларимиз хоҳиш-иродаси ва фикри ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади бўлган «Инсон — жамият — давлат» тамойили асосида ҳақиқий халқ Конституциясига айлантириш ишлари изчил амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтиришда муносиб ҳисса қўшиб келаётган Арнасойлик бир гуруҳ юртдошларимиз мукофатланди.

Жумладан, Арансой тумани бир неча йиллардан буён таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжали, қурилиш, иқтисодиёт соҳаларида хизмат қилиб келаётган ҳамда меҳнат фахрийлари Конституциясининг 30 йиллиги кўкрак нишони билан 30 нафар фуқароларимиз тақдирланди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар