Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида 2022-2023 йилларда маҳаллалар ифратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида жорий йилда амалга ошириладиган дастур ижроси

Арнасой туманида 2022-2023 йилларда маҳаллалар ифратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида жорий йилда амалга ошириладиган дастур ижроси

01 декабрь 2022 йил
109
0

Арнасой туманида 2022-2023 йилларда маҳаллалар ифратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида жорий йилда амалга ошириладиган дастур ижроси устидан доимий депутатлик назоратини йўлга қўйиш бўйича ҳар бир лойиҳага туман Кенгаши депутатларини бириктириш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 8 ноябрдаги КҚ-423-IV-сонли  қарорлари ижросини таъминлаш, маҳаллалар ифратузилмасини ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижросини назорат қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли ҳамда Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 8 ноябрдаги КҚ-423-IV-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
  2. 2022-2023 йилларда маҳаллалар ифратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларга туман Кенгаши депутатларининг бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман Кенгаши депутатларига:

- аҳоли ўртасида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали улар учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича ишлар кўлами, бу борадаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;

- ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар, ижроси муддатидан орқада қолаётган лойиҳалар бўйича муаммоларни тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда жойида ҳал этиш чораларини кўриш;

- бириктирилган депутатларнинг ҳар ҳафта жойларга чиққан ҳолда, маҳаллаларда белгиланган лойиҳалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини назорат қилиб боришини таъминлаш, ортда қолаётган лойиҳалар, аниқланган муаммолар юзасидан таклифларни халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига тақдим этиб бориш;

- вилоят ва республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар бўйича таклифларни туман Кенгаши котибиятига киритиб бориш вазифалари топширилсин.

  1. Туман Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари доимий комиссияси” (Н.Ашуров)га ҳар ойда дастлабки тарзда комиссия йиғилишларида лойиҳалар ижросининг бориши юзасидан секторлар ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш ҳамда белгиланган тартибда сессия муҳокамасига киритиб бориш вазифаси юклатилсин.
  2. “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев) ҳамда туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)ларга маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, шунингдек, мазкур ишлар устидан депутатлик назоратини олиб бориш борасида амалга оширилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари” доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

Туман кенгаши раиси                              Х.Алимарданов

aror-p-408-sonli-aror-izhrosi.pdf [274,9 Kb] (юклаб олинди: 5)

Онлайн: aror-p-408-sonli-aror-izhrosi.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар