Арнасойда «Ички рўйхатга олинган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига психологик ёрдам кўрсатиш» мавзусидаги туман амалий-ўқув семинари
Жорий йилнинг 25- ноябрь куни туман халқ таьлими булими хамда мактаб амалиётчи психологлари хамкорлигида «Ички рўйхатга олинган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига психологик ёрдам кўрсатиш» мавзусидаги туман амалий-ўкув семинари ўтказилди.
Арнасой туман Халқ таьлими бўлими Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш маркази психолог-методистлари Ш. Фарманова, Н. Шакаровалар, Туман ИИБ ЖХХ ХПБ хртин-қизлар масалалари буйича катта инспектори катта лейтенант Ш.Б Отакулова, 8-10-20-22-мактаб амалиётчи психологлари ҳамкорликда ўтказилган амалий-ўқув семинари давомида ички рўйхатга олинган ўкувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ишлаш бўйича мактаб амалиётчи психологларига тренинг машгулотлар ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, туман ИИБ ходими томонидан "Зўравонликка қарши 16 кун" аксияси доирасида қилинадиган ишлар режалаштирилди хамда хотин-қизлар ўртасида салбий холатларни олдини олиш юзасидан қилинадиган ишлар муҳокама қилинди.
Арнасой туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати жамоатчи муҳбири
Умид Мирзаев