Бўстон МФЙда депутат куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражасини ўрганди
Арнасой тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар, муассасадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни депутатлар томонидан ўрганилди.
Жумладан, Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Нуртош Ашуров, маҳалла раиси ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда Бўстон МФЙдаги 5 ва 13 сонли умутаълим мактаблари, 4-сонли Давлат мактабгача таълим муассасаларини куз-киш мавсумига тайёргарлиги, қозонхоналарнинг ишлаши ва иситиш тизимининг ҳолати ўрганилиб, қайд этилган камчиликларни бартараф этиш борасида таклиф ва тавсиялари бериб ўтди.
Ушбу ижтимоий объектлар фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Умид Мирзаев
Арнасой туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати жамоатчи ходими