Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Аҳолининг ижтимоий эхтиёжманд тоифалари”ни 2023 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

“Аҳолининг ижтимоий эхтиёжманд тоифалари”ни 2023 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

17 ноябрь 2022 йил
190
0

“Аҳолининг ижтимоий эхтиёжманд тоифалари”ни 2023 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси асосида, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомга асосан тумандаги корхона ва ташкилотларда 2023 йил мобайнида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ва Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини
    белгилаш тўғрисида”ги Низомга асосан 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 7 фоиз миқдоригача (шу жумладан, ногиронлар учун 3 фоиз) жами 52 та иш ўринларини захиралаш иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори
    билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига мувофиқ корхона ва ташкилотларда жорий йилда ишга жойлаштириб бўлинган шахслар иш ўринлари 2023 йил учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилашда ҳисобга олинсин.

 Шу жумладан:

а) 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки  онага, шунингдек кўп болали, ота оналар учун 7 фоиз (13 киши);

б) Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлмаган ёшлар “Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари  учун  10 фоиз ( 29 киши);

в) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий гвардия ва Давлат хафсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар  учун 7 фоиз (1 киши);

г) ногиронлар учун 3 фоиз ( 5  киши);

д) пенсияолди ёшидаги шахслар учун 7 фоиз (3 киши);

е) жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун, 7 фоиз ( 1 киши);

ж) одам савдоси қурбонлари учун 7 фоиз (0 киши)

з) Ижтимоий ахамиятга эга бўлмаган кассаликга чалинган фуқаролар учун 7 фоиз (0 киши) Бунда шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария - гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ бўлиши керак.

  1. Иш ўринлари захирага қўйиладиган ҳар бир корхона, ташкилот ва муаасасаларда касблар ва лавозимлар рўйхати келтириб ўтилсин.
  2. Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига йил бошланишидан
    олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳолининг бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилсин.
  3. Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу ҳақда туман Аҳолининг бандлигига кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин.

Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман (шаҳар)  Аҳолининг бандлигига кўмаклашиш марказига Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этилсин.

  1. Ушбу қарорни бажармаган ташкилот, корхона ва идора раҳбарларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жарима солиниши белгилаб қўйилсин.
  2. Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.
  3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилган тақдирда ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш;

ушбу энг кам ойлик иш ҳақи Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.

  1. Туман Аҳолининг бандлигига кўмаклашиш маркази (О.Усмонов) бир хафта муддатда ушбу қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
  2. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклансин.

  

                           Туман ҳокими                             Х.Алимарданов­

384-3-43-q_22.pdf [335,08 Kb] (юклаб олинди: 5)

Онлайн: 384-3-43-q_22.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар