slot gacor
slot gacor
 Арнасойда “Маҳалла кубоги” Республика турнирининг туман босқичи ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Маҳалла кубоги” Республика турнирининг туман босқичи ўтказилди

Арнасойда “Маҳалла кубоги” Республика турнирининг туман босқичи ўтказилди

14 ноябрь 2022 йил
86
0

Маҳаллаларда оммавий спортни янада ривожлантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб тарбиялаш борасида стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” Республика турнири ўтказилмоқда.

Арнасой тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан 13-16 ёшли ўсмир йигит ва қизлар ўртасида ташкил этилган стол тенниси бўйича Республика турнирининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур анъанавий мусобақада туманидаги маҳалалардан келган 13-16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар спортнинг стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” Республика турнирининг беллашди.

Мусобақа Арнасой тумани стол тенниси федерацияси, Ёшлар агентлиги, Махалла хайрия фонди ва Спортни ривожлантириш бўлими хамкорлигида ташкил этилди. 

– Туманимизда ёш ўғил-қизларни спортга қизиқтириш асносида стол тенниси билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Бунинг учун замонавий спорт мажмуаларида зарур жиҳозлар мавжудлиги эътиборга молик, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими бош мутахассиси Бахтиёр Бобоев. – “Маҳалла кубоги” мусобақалари шуни кўрсатдики, маҳаллалардан етишиб чиқаётган иқтидор соҳиблари ана шу спорт секцияларига жалб этилиб, ўз маҳоратини намоён қилишига катта туртки бермоқда. Бу борада оммавий спорт мусобақалари алоҳида ўрин тутади.

Мусобақанинг ҳар бир учрашуви ўзига хос рақобат руҳида ўтди, натижада рақибларидан абжирлиги билан ажралиб турган Гулбаҳор МФЙдаги 7-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Хуршид Хосилов 1-ўринни, Ғолиблар МФЙдаги 20-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси 2-ўринни, Бахтли МФЙдаги 18-сонли умумтаълим мактаби Шохжахон Сайдазимовларга 3-ўринларни қўлга киритишди.

Шунингдек, қизлар баҳсида эса Тинчлик МФЙ 9-мактаб ўқувчиси Ўғилой Нурмаматова 1-ўринни, Чўлқувар МФЙ 15-мактаб ўқувчиси Сайдазимова Гулсанам 2-ўринни, Тинчлик МФЙ 9-мактаб ўқучиси Гулнора Абилқосимова 3-ўринларни қўлга киритди.

Мусобақанинг жамоавий бахсларида 1-ўрин Гулбахор МФЙ жамоаси, 2-ўрин Тинчлик МФЙ жамоаси, 3-ўрин Чўлқувар МФЙ жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндор ёш ҳаваскор спортчиларга “Маҳалла” фонди Арнасой туман бўлимининг диплом ҳамда эсдалик совғалари тақдим қилинди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар