Расмий муносабат
Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган “Bu yerda yoʻl borligini yuqori tashkilotdagilar bilmasa ham kerak” номли мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ушбу мурожаат қилинган кўча бўйича 3-сектор раҳбари бошчилигида тузилган ишчи гурух томонидан жорий йилнинг август ойида ишлар бошлаган. Арнасой тумани О.Водий МФЙ Олтинсой кўчаси 570 метрдан иборат бўлиб, дастур туман хокимлиги томонидан тасдиқланган.
Дастур тасдиқлангандан сўнг туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши бўйича қонунда белгиланган тартибда лойиха смета хужжатлари тайёрлаш учун танлов асосида ўтқазилган тендирда “ISDIRUS” МЧЖ томонидан ютиб олиниб, лойиха смета хужжатлари тайёрланган.
Тайёрланган лойиха смета асосида Арнасой тумани О.Водий МФЙ Олтинсой кўчасида 570 метр масофадаги йўлни жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 152.104.500 сўм маблағни “ABBOS ABDURASUL” МЧЖ томонидан ютиб олинган бўлиб, МЧЖ га лойиха қиймати 2022 йил 21 октябр куни 65.933.100 сўм олдиндан бўлган 30% ли маблағ ўтқазилган. Путратчи томонидан ишларнинг бажарилиши учун 2022 йил 23 октябр куни махсус техникалари билан туманга келиб жойлашган.
Бироқ, кўчада ишни бошлаш учун кўчада истиқомад қилувчи фуқаролар томонидан уй-жойларини қуриш учун кўчага тўкилган тошлар ва бошқа турдаги қурулиш материаллари халақит берганлиги ва об-хавонинг ноқулайлиги сабабли кўчага техникаларни киритишни имкони йўқлиги сабабли ишлар тўхтаб турган.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати