Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » КЎЧАТ ЭКИШ – ЭЗГУ АНЪАНА

КЎЧАТ ЭКИШ – ЭЗГУ АНЪАНА

27 октябрь 2022 йил
92
0

 Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда юртимизда боғлар, кўчалар ҳамда йўл ёқаларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиш тадбирлари давом этмоқда.

 Туман Бандликка кўмаклашиш, Бюджетдан ташқари пенсия  жамғармаси, туман тижорат банклари филиаллари, Давлат хизматлари маркази, Ғазначилик, Молия бўлимлари яъни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс жамоаси ходимлари ҳам манзарали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш, парваришлаш каби тадбирларни ташкил этиб боришмоқда.

 Жумладан ушбу комлекс ҳодимлари иштирокида 3800 яқин қайрағоч, акация ва терак кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.

Албатта, бундай саъй-ҳаракатлар туман ҳудудини янада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишига яқиндан кўмаклашиш, шу билан бирга ҳодимларнинг халқимизга хос эзгу фазилатларига ўзининг муносиб ҳисасини қўшишдан иборатдир.

 Арнасой туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Долзарб 40 кунлик» кўчат экиш ишлари давом этмоқда. 

Арнасой туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар