Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотга расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотга расмий муносабат

12 октябрь 2022 йил
162
0

Яқинда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Уч кун олдин Арнасой туман ҳокимлиги томонидан пахта теримига олиб келинган ҳашарчилар” номли мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Арнасой тумани Чўлқувар МФЙ “Янги қишлоқ” кўчаси 8 уйда яшовчи Фотима Эшмирзаева оиламга ва фарзандимнинг контракт пулларига ёрдам бўлади дея Сурхондарё вилоятидан келган теримчиларни хонадонига қўйиш мақсадида Арнасой туман ҳокимига ўз таклифини билдирган. Мазкур таклиф туман ҳокими томонидан мақулланиб, Хоразм ва Самарқанд СИУларга “Агро элегант кластер” МЧЖ агрономи бўлган Рахмон Сафарбоевга фуқаро таклифини айтиб амалий ёрдам бериш кераклигини билдирган.

Шундан сўнг Фотима Эшмирзаева таклифи асосида ўз уйининг 5 та хонасига 60 нафардан ортиқ Сурхондарёдан келган теримчиларни жойлаштирган.

Ушбу теримчиларни ўз уйига қўйганлиги учун хонадон эгаси “Агро элегант кластер” МЧЖ агрономи бўлган Рахмон Сафарбоев билан 5 млн сўмга келишган. Мазкур суммани олиш мақсадида орадан бир кун ўтар-ўтмасдан теримчиларга сув ва озиқ овқат берилмаяпти деган видеолавҳани ижтимоий тармоқлар билан ишловчи блогер орқали кенг ёритган.

Мазкур ҳолат бўйича 2022 йил 10 октябр кечқурин жойлашган Сурхондарёлик теримчилар учун 11 октябр куни соат 13:00лар атрофида хонадон эгаси Фотима Эшмирзаевага ваъда қилинган 5 млн сўм берилиб, теримчилар учун ичимлик суви, картошка, сабзи ва макарон каби озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келиб берилган.

Ҳашарчилар билан бўлган муаммоли вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Республика ва вилоят касаба уюшмаси федерациялари ходимлари ҳамда туман ҳокими Чўлқувар МФЙдаги 60 нафар Сурхондарёдан келган ҳашарчилар билан суҳбат ўтказди.

Суҳбат жараёнида мазкур ҳашарчилар жорий йилнинг 10 октябр куни Фотима Эшмирзаева хонадонига жойлашганлиги ва озиқ-овқат билан узлуксиз таъминланиб келаётганлигини билдириб ўтган.

Шунингдек Фотима Эшмирзаева ҳашарчиларни сиёмка қилаётган жараёнида хонадон эгасидан нима учун бизларни сиёмка қилаётганлигини сўрашганида “Сизларни маҳалла раиси сўраяпти унга топшираман” дея жавоб берган.

Ҳозирда ҳашарчилар пахта йиғим-теримида озиқ-овқат маҳсулотлари  ва терим пуллари ўз вақтида берилаётганлигидан мамнунлигини билдириб ўтишди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган манбада айтилишича “Опа ўтган йиллари тумандаги энг илғор – “Меҳнатимиз роҳатимиз” фермер хўжалиги раиси бўлган. Туман ҳокими ерларини алдаб олиб қўйгач” деган жумла келтирилган.

Ўрганиш давомида тақдим қилинган маълумотларга асосан Фотима Эшмирзаева 2019 – 2021 йилларда  Самарқанд СИУдаги  “Меҳнатимиз роҳатимиз” фермер хўжалигини раиси бўлиб оилавий фаолият юритган. Аммо мазкур йиллар давомида “Меҳнатимиз-роҳатимиз” фермер хўжалиги давлатга ғалла ва мева сабзавотчилик топшириш шартномавий режани бажаролмаган. Натижада олинган маҳсулотлар эвазиги қарздорлиги ошиб кетган.

Шу боис ўз ихтиёри билан фермер хўжалигини тугатиб ер майдонини захирага қайтаришни билдирган. Шундан сўнг 2021 йил 26 апрел куни Фотима Эшмирзаева юритаётган “Меҳнатимиз роҳатимиз” фермер хўжалиги ер майдони туман ҳокимлиги ер захирасига қайтариш тўғрисида туман ҳокимнинг қарори тасдиқланиб расмий веб сайтда чиқарилган.

Ўрганиш жараёнида шу нарса аниқ бўлдики, Фотима Эшмирзаева мақсади 2021 йилда ўз ихтиёрига кўра ерни тошриш тўғрисидаги аризасини бекор қилиб “Меҳнатимиз роҳатимиз” фермер хўжалигини қайтариб олиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Фотима Эшмирзаева “ҳоким мен ёзган аризани бекор қилса” шунда бу ёзишмаларни тўхтатишни билдириб ўтди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жойиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнда “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6243-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши белгиланган.

Ушбу ижтимоий тармоқда масалани моҳиятини тўғри англамасдан бир томонлама ёндашиб, халқ манфаати дея бонг ураётган блогеримиз, “ЖИЗЗАХ вилояти АРНАСОЙ туман ҳокими Фотима опани эрталаб кабинетига етиб келсин деб топшириқ берибди.” деган иккинчи иддаолари янграб кетди.

Ўрганиш жараёнида Фотима Эшмирзаева билан бўлган суҳбатда “Ҳоким сизни ўз кабинетига чақиртирдими” деган саволга “йўқ мен ўзим бордим” дея жавоб берди.

Ҳар қандай фикр мулоҳазалар бўлмасин, биз сизнинг диққат марказингизда эканлигимиздан мамнунмиз!

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар