Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғинидаги номсиз кўчага ном бериш тўғрисида

Арнасой тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғинидаги номсиз кўчага ном бериш тўғрисида

01 апрель 2022 йил
101
0

Арнасой тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғинидаги номсиз кўчага ном бериш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик обьектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 295-сонли қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2022 йил 14 февралдаги 08-01026-сонли хати ҳамда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссиясининг 2022 йил 2 февралдаги 01-62-сонли йиғилиш баёнини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссиясининг Бобур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги номсиз кўчага “Чинор” номини бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
  3. Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адилов, туман давлат солиқ инспекцияси (Х.Умуров), туман статистика бўлими (З.Ризқулов), туман Давлат солиқ инспекцияси ҳузуридаги кадастр агентлиги (Б.Абдурахимов)ларга;
  • амалдаги тартибда ном берилган кўчаларнинг электрон базасини шакллантириш;
  • иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифалари топширилсин.
  1. Туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Ҳайдарова, туман давлат солиқ инспекцияси ҳузуридаги кадастр агентлиги (Б.Абдурахимов), туман ободонлаштириш бошқармаси биргаликда;

янги номланган кўчалар номлари акс эттирилган кўрсаткичлар ўрнатилиши ва тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритилишини таъминласин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адилов ва туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Ҳайдароваларга:

- икки ҳафта муддатда маҳаллалардаги номлари ўзгартирилган ва қайта номланган кўча ва қабристонларнинг номларини қонунчиликда белгиланган тартибда қонунийлаштириш чораларини кўриш ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишда, лотин ёзувида пешлавҳаларга ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

  1. “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев) ҳамда туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)ларга мазкур қарорни “Арнасой тонги” газетаси саҳифаларида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритиш тавсия этилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари” доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  3. Мазкур қарор расман эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.

 

               Туман Кенгаши раиси                          Х.Алимарданов

aror_bobur_mfydagi_nomsiz_kchaga_nom_berish_trisida_zg_.pdf [398,5 Kb] (юклаб олинди: 3)

Онлайн: aror_bobur_mfydagi_nomsiz_kchaga_nom_berish_trisida_zg_.pdf

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар