Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-ярим йиллик ижроси

Арнасой туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-ярим йиллик ижроси

31 август 2022 йил
153
0

      Арнасой туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан 2022 йил 1-ярим йиллик мобайнида туман маҳаллий бюджетининг ижросини сифатли таъминлаш, унинг барча кўрсаткичлари бўйича белгиланган режаларнинг бажарилиши борасида бир қатор амалий чора-тадбирлар кўрилди.

      Жумладан, Арнасой тумани маҳаллий бюджетининг жорий йилнинг 1-ярим йиллик даромадлар режаси 9 075.4 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 10 338.7 млн.сўмга (114 фоизга) ёки 1263.3 млн.сўм ортиғи билан ижроси таъминланди.

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалар аниқланиши бўйича

      Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори ижроси бўйича 2022 йил 1-ярим йиллик жами аниқланган қўшимча даромадлар манбаси 320.0 млн.сўм бўлиб, шундан рўйхатдан ўтмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолати бўйича 8.5 млн.сўм, мол-мулк солиқларини ҳисобга олмаслик ҳолати бўйича 58.0 млн.сўм ва солиқ ҳисоботларини тўғри акс эттирмаслик ҳамда легаллаштириш ҳолатлари бўйича 252.2 млн.сўм қўшимча даромад аниқланган.

Маҳаллий бюджет харажат кўрсаткичларининг 1-ярим йиллик ижроси

      Маҳаллий бюджетнинг 2022 йил 1-ярим йиллиги учун харажатларнинг аниқланган режаси 47 179.9 млн.сўмни, уларнинг касса ижроси 43 632.6 млн.сўмни ташкил этди.

Шунингдек, 2022 йил 1-ярим йиллигида юқори бюджетдан харажатларни молиялаштириш учун жами 25 696.2 млн.сўм трансферт маблағлари, яъни режадаги трансферт маблағларининг 100 фоизи олинди.

Жумладан харажатлар ижроси қуйидаги соҳаларга:

Халқ таълими                            3 534.1 млн. сўм

Мактабгача таълим                     3 850.6 млн.сўм

Соғлиқни сақлаш                       11 495.0 млн. сўм

Ижтимоий нафақа                       8 816.1 млн. сўм

Бошқалар                                 15 936.8 млн. сўм маблағлар ажратилди.

2022 йил 1-ярим йиллигида ижтимоий нафақаларнинг

молиялаштирилиши юзасидан

      Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун кам таъминланган оилаларга, икки  ёшгача болали оналарга ва вояга етмаган болалари бор оилаларга бериладиган нафақаларга талабдаги 8 816.1 млн.сўм маблағ тўлиқ молиялаштириб берилди.

Бундан ташқари, туманда ташкил қилинган 36 та Давлат-хусусий шерикчилик ва оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига иш ҳақи ва бошқа харажатлари 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида 1696.8 млн.сўм миқдорида Республика бюджетидан Субсидия маблағлари ажратилди. 

 

Муҳиддин ЭШБОЕВ

Арнасой туман хокимлиги

Молия бўлими мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар