Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Арнасой туманида сайловчилар билан учрашди
Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Зулайҳо Акрамова Арнасой туманида сайловчилар билан учрашди. Депутат учрашувни туманнинг Бобур ва Олтин водий маҳаллаларида бўлди. Уйма-уй кириб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан учрашиб, суҳбатлар ўтказди.
Шунингдек туман Тиббиёт бирлашмасида ҳам бўлиб, у ердаги тиббиёт ҳодимлари билан ҳам учрашув ўтказди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан муҳокама этилаётган янги қонунлар ҳақида сўзлаб бериб, одамларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқди. Маданий, тиббий хизмат кўрсатиш, спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
– Моддий ёрдам, бандлик билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар бўлмоқда, – деди З.Акрамова. – Қувонарлиси, одамларимиз яратувчанлик, бунёдкорлик ғоялари билан яшамоқда. Ўз ишини йўлга қўйиш, бизнесини ташкил қилишга иштиёқманд фуқароларимиз кўпаймоқда.Уларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар, имконият ва қулайликлар ҳақида батафсил тушунтириш керак. Шунда жойларда бандлик масаласидаги кўпдан-кўп муаммолар ечилади, аҳоли даромади юксалади.
Депутатнинг ҳудуддаги ўрганишлари давом этмоқда.
Арнасорй туман ҳокимлиги Ахборот хизмати