Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида

17 август 2022 йил
131
0

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ иккинчи

сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши регламентининг 12-моддасига мувофиқ

ҚАРОР  ҚИЛАМАН: 

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси 2022 йил 25 август куни соат 10-00да Арнасой шаҳарчасида чақирилсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

- Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан ахборотини эшитиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижросини муҳокама қилиш;

- Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Абдусаттарованинг жорий йилнинг 2-ярим йиллигида амалга ошириладиган режалари тақдимоти тўғрисида;

- Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш; 

- тумандаги вакант умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган номзодлар танлови тўғрисида;

- бошқа масалалар. 

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Адилов, Г.Ҳайдарова, И.Алимқулов, Ш.Кенжабоев, Ш.Кўнаров ҳамда ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов)ларга сессияга тайёргарлик кўришга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли ҳужжатларни халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига жорий йилнинг 19 август санасига қадар тақдим этиш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарор “Арнасой тонги” газетасида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов) зиммасига юклансин.

Туман ҳокими                 Х.Алимарданов

sessiya_chairish_trisidagi_aror.pdf [259,86 Kb] (юклаб олинди: 2)

Онлайн: sessiya_chairish_trisidagi_aror.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар