Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Гулбаҳор ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинларидаги газ қувурларини демонтаж қилиш тўғрисида

Гулбаҳор ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинларидаги газ қувурларини демонтаж қилиш тўғрисида

15 август 2022 йил
122
0

Гулбаҳор ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинларидаги газ қувурларини демонтаж қилиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 апрелдаги ЭДО-05/1-454 (№44)-сонли ҳамда 2016 йил 7 апрелдаги 06-06/1-444 (№ 47)-сонли йиғилиш баёнларига асосан, вилоят бўйича табиий газ етиб бориши қийин ҳудудлар рўйхати тасдиқланиб, суюлтирилган газга мослаштирилган. Суюлтирилган газ таъминотига ўтказилган ҳудудлардаги газ қувурлари ва газ тақсимлаш пунктларини демонтаж қилиш ҳамда улардан келгусида табиий газ билан барқарор таъминланадиган ҳудудларни газ таъминотини яхшилаш белгиланган.

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, тумандаги жами 2585 та хонадонларни газ таъминотини яхшилаш ва 157 та янги хонадонларни газлаштириш режалаштирилган.

“Арнасойтумангаз” газ таъминоти бўлимининг 2022 йил 20 июлдаги Гулбаҳор ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Д-159 ммли 7 км газ қувурини демонтаж қилиб мақсадли ишлатишга розилик бериш ҳақидаги 23-01-20/519-сонли хатини кўриб чиқиб, муҳокама қилиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. “Арнасойтумангаз” газ таъминоти бўлимининг 2022 йил 20 июлдаги 23-01-20/519-сонли хати қаноатлантирилсин.
  2. “Арнасойтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Н.Ашуровга:

- Гулбаҳор ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Д-159 ммли жами 7 км газ қувурини демонтаж қилиш;

- демонтаж қилинган газ қувурини қуйидаги мақсадларда фойдаланиш;

- Арнасой ГРСидан туман марказига келувчи юқори босимли газ қувурининг 4 км ер остидан ўтган қисмини реконструкция қилиш;

- Олтин водий МФЙ, Й.Зоҳидов кўчасидан ўтувчи ўрта босимли ер ости Д-159 мм газ қувурининг 1 км қисмини реконструкция қилиш;

 - Олтин водий МФЙ, Собир Раҳимов кўчасига борувчи ўрта босимли ер ости Д-159 мм газ қувурининг 1,5 км қисмини реконструкция қилиш;

- Янгибўстон МФЙдаги “Ихтисослаштирилган мактабни” табиий газ билан газлаштириш учун мавжуд бўлган Д-159 мм ер ости газ қувурининг яроқсиз ҳолатга келган 0,5  қисмини алмаштириш вазифалари юклатилсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адилов, туман Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Х.Бердиев ҳамда туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда Гулбаҳор ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига амалга оширилаётган ишлар бўйича тушунтириш ишларини олиб борсин.
  2. “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев) туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)ларга амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш вазифаси топширилсин.
  3. “Арнасойтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Н.Ашуровга амалга оширилган ишлар бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига доимий равишда ахборот бериб бориш вазифаси топширилсин.
  4. Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адилов ҳамда “Арнасойтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Н.Ашуровларга демонтаж қилинган газ қувурларини талон-тарож бўлиши ҳолатлари устидан қатъий назорат ўрнатсин.
  5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адилов зиммасига юклатилсин.
  6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

Туман кекнгаши раиси                               Х.Алимарданов

aror_dstlik_va_gulbaor_mfy_dagi_gaz_uvurlarini_demontazh.pdf [263,64 Kb] (юклаб олинди: 9)

Онлайн: aror_dstlik_va_gulbaor_mfy_dagi_gaz_uvurlarini_demontazh.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар