Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Бахтли ва Чинобод маҳалла фуқаролар йиғинларидаги номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида

Арнасой тумани Бахтли ва Чинобод маҳалла фуқаролар йиғинларидаги номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида

01 август 2022 йил
111
0

Арнасой тумани Бахтли ва Чинобод маҳалла фуқаролар йиғинларидаги номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги ЎРҚ-303-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги ““Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сонли қарори ижросини таъминлаш, географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг  2022 йил 14 июндаги 08-04901-сонли хатини инобатга олиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 14 июндаги 08-04901-сонли хати инобатга олинсин.
  2. Арнасой туманидаги аҳоли пунктлари таркибий қисмлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адилов, туман давлат солиқ инспекцияси (Х.Умуров), туман статистика бўлими (З.Рисқулов), туман Давлат кадастрлар палатаси Арнасой туман филиали (М.Шерқулов)ларга:
  • амалдаги тартиб асосида ном берилган кўчаларнинг электрон базасини шакллантириш;
  • иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифалари топширилсин.
  1. Туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими (Х.Бердиев) янги номланган кўчалар номлари акс эттирилган кўрсаткичлар ўрнатилишини ва тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритилишини таъминласин.
  2. “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев) ҳамда туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)ларга мазкур қарорни “Арнасой тонги” газетаси саҳифаларида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритиш тавсия этилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари” доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  4. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман кенгаши раиси                            Х.Алимарданов


aror_bahtli_va_chinobod_mfy_dagi_kchalarga_nom_berish.pdf [266,27 Kb] (юклаб олинди: 2)

Онлайн: aror_bahtli_va_chinobod_mfy_dagi_kchalarga_nom_berish.pdf

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар