Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида

03 август 2022 йил
181
0

 “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналашлари тўғрисида”ги ПФ-29-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши 

ҚАРОР ҚИЛАДИ: 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналашлари тўғрисида”ги ПФ-29-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли Қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Бобур, Ғ.Ғулом ва Янгибўстон маҳалла фуқаролар йиғинидаги намунали хонадонларни шакллантириш мақсадида “Зафаробод файзи” МЧЖдан харид қилинган 2 000 дона (ҳар бири 19 000 сўмдан) зотдор товуқ жўжалари учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 38 000 000 (ўттиз саккиз миллион) сўм маблағ ажратилсин.
  3. Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Б.Бобоев)га тузилган шартномага мувофиқ 38 000 000 (ўттиз саккиз миллион) сўм маблағни “Зафаробод файзи” МЧЖнинг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказиб бериш топширилсин.
  4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (З.Исматов), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими (Х.Бердиев), Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Б.Бобоев)лар ажратилган маблағни мақсадли ишлатилишини таъминласин.
  5. “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев) ва туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)ларга амалга оширилган ишларни маҳаллий газета ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  6. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
  7. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.


Туман кенгаши раиси              Х.Алимарданов

aror_sahovat_va_kmak_zham_zhzha_uchun.pdf [297,27 Kb] (юклаб олинди: 4)

Онлайн: aror_sahovat_va_kmak_zham_zhzha_uchun.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар