slot gacor
slot gacor
 Арнасойда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Арнасойда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

15 август 2022 йил
128
0

Арнасой туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда туман сектор раҳбарлари, туман прокуратурасининг прокурор-тергов ходимлари, туман ИИБ ходимлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, МИБ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар ишларига агентлиги ва ёшлар иттифоқи туман кенгашлари, маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, тумандаги Аҳоли ва бандликка кўмаклашиш маркази, Халқ таълими бўлими, Мактабгача ташкилоти бўлими, Тиббийёт бирлашмаси каби бир қатор ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Туман прокурори Хайрулла Газиев раислик қилган кенгаш йиғилишида туманда умумий жиноятлар сони 2022 йилнинг 6 ойида давомида 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайган бўлсада, баъзи бир жиноятларнинг ошишига йўл қўйилганлиги, маъмурий ҳуқуқбузарликлар кўпайганлиги, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар ўртасида етарли ҳамкорлик ўрнатилмаётганлиги масалалари танқидий таҳлилий муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида бир қатор вазифалар белгиланиб, кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якуни бўйича кун тартибидаги масала юзасидан кенгаш қарори қабул қилинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар