Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ташаббусли бюджет бўйича ишчи комиссия аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Арнасойда ташаббусли бюджет бўйича ишчи комиссия аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

10 август 2022 йил
170
0

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг openbudget.uz расмий сайти орқали Арнасой тумани бўйича киритилган таклифларни белгиланган мезонларга мувофиқ ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва уларга хулоса бериш тўғрисида ишчи комиссия аъзолари иштирокида дастлабки модерация жараёни бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Олий мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги туман шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида намунавий низоми тасдиқланди.

Мазкур қабул қилинган қарор ҳамда низомларга кўра жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантиришнинг янги тартиби жорий этилганлигини инобатга олинди. Шунингдек давлат бюджетининг ижроси юзасидан маълумотларни фуқароларга сифатли тарзда етказиб беришни таъминлашда бир қатор изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан аҳолини қийнаб келаётган бир қатор муаммоларни бартараф этиш ишлаб чиқилган очиқ бюджет ахборот парталининг янги талқини жойларда ўз ифодасини топиб бораётганлиги сир эмас.

Жорий йилнинг 15 июл кунидан 3 август кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманимизда истиқомат қилаётган фуқаролар томонидан жами 270 та таклифлар келиб тушди.

Айнан ишчи комиссия томонидан ўзтказилган мазкур йиғилиш юқорида қайд этилган рақамларни белгиланган меъзонларга мувофиқ ўрганиш орқали уларнинг таҳлилига қаратилди.

Openbudget.uz расмий веб сайти ижтимоий соҳа муассасаларини моддий техника базасини ривожлантириш, кўча чироқларини ўрнатиш, пиёдалар йўлакчалари ва ички йўлларни таъмирлаш, болалар майдончаларини барпо этиш, ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш каби таклифлар фуқаролар томонидан келиб тушди.

Шунингдек тадбир давомида масъуллар томонидан қилиниши керак бўлган чоралар кўрилиб муҳокамалар қилинди.

Муҳокама сўнгида қабул қиланаётган қарор ва низомларга асосланган ҳолда масъуллар томонидан бир қатор режалар тузиб олинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар