Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди

Арнасойда “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди

01 август 2022 йил
247
0

Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини ошириш ҳамда аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Арнасой тумани Маданият марказида ўтказилган ушбу кўрик танловда Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси бирлашган касаба уюшма кўмитаси раиси Мамадали Кулбоев, Жиззах вилоят маданият, спорт ва туризм ходимлари бирлашган касаба уюшмаси кўмитаси раиси Гулбаҳор Холмуродова, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова ҳамда тумандаги 13 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли иштирок этишди.

Мазкур танловда иштирокчилар фаолияти бўйича таҳлилий ва статистик маълумотнома, Иш фаолияти давомида амалга оширган ишлар фотоаьлбом, Иш фаолиятидан видеороликлар каби 3 та шартлар юзасидан беллашди.

Иштирокчиларнинг тақдим қилинган фото ва видео аьлбомлари ҳамда уларнинг саҳнавий чиқишлари ҳакамлар ҳайати томонидан муносиб баҳоланиб борилди.

Шунингдек тадбир давомида Арнасой туман Маданият маркази ва 5-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактабининг хушовоз хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, қўшиқларга ҳамоҳанг равишда раққоса қизларнинг чиқишлари барча манзур бўлди. 

“Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика кўрик танловининг туман босқичи 1-ўринни Чинобод МФЙ хотин-қизлар фаоли Махбуба Суюндиқова, 2-ўринни Чўлқувар МФЙ хотин-қизлар фаоли Зулфия Бердиева, 3-ўрин Бахтли МФЙ хотин-қизлар фаоли Дилафрўз Усмоноваларга нисиб қилди.

  Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар