Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда аҳолига 2 минг дона жўжалар бепул тарқатилди

Арнасойда аҳолига 2 минг дона жўжалар бепул тарқатилди

23 июнь 2022 йил
167
0

Арнасой туманида аҳоли фаровонлиги йўлида самарали ишлар амалга оширилаётир. Боиси жойларда эҳтиёжманд оилаларни намунали оила сафида тадбиркорликга йўналтириш борасида парранда жўжалари тарқатилмоқда.

Жумладан, туманидаги Бобур, Ғ.Ғулом ҳамда Янгибўстон маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилаларни тадбиркорликга кенг жалб қилиш орқали намунали оилалар сафини кенгайтириш юзасидан  "Махалла" хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлинмаси “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган  маблағлари эвазига 50 донадан “Ломанброун” зотли парранда жўжалар хонадонларга етказиб берилди.

Биргина тумандаги Ғ.Ғулом МФЙдаги А.Темур кўчадаги 14 та намунали эҳтиёжманд хонадонларга "Махалла" хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлинмаси, маҳалла раиси ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида 50 донадан жами 700 дона парранда жўжалари тарқатилди. 

Шунингдек, Янгибўстон МФЙда яшовчи эҳтиёжманд оилаларга 600 дона, Бобур МФЙда яшовчи ижтимой химояга муҳтож оилалар учун 700 дона парранда жўжалари тарқатилди.

- Кўплаб аҳоли вакиллари парранда парвариши борасида муайян тажриба ва малакага эга, - дейди "Махалла" хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлинмаси раҳбари Бахтиёр Бобоев. – Ана шундан келиб чиқиб, аҳолига жўжа тарқатилди. Бундан ташқари, жўжаларни парваришлаш бўйича қўшимча маълумотлар берилмоқда. Мутахассислар томонидан аҳоли вакилларига даромад топиш сирлари ўргатилмоқда.

Туманда амалга оширилаётган бу каби ишлар оилаларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришга, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар